Узлуксиз таълим тизимида академик лицейларнинг ўзига хос, алоҳида ўрни бор. Ўқувчиларга давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус таълим бериш вазифасини ҳал этади. Академик лицей мажбурий таълимнинг бир йўналиши ҳисобланиб, унда ўқишни ўқувчининг ўзи ота-оналари ва мутахассисларнинг маслаҳатига асосан танлайди.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида қуйидагича ёзилган: “Академик лицейларда ўқувчилар ўзлари танлаб олган таълим йўналиши бўйича (гуманитар, техника, аграр ва бошқа соҳалар) билим савияларини ошириш ҳамда фанни чуқур ўрганишга қаратилган махсус касб-ҳунар кўникмаларини ўзларида шакллантириш имкониятига эга бўладилар”.№ Асосий эътибор танланган фан соҳасида чуқур билимларни эгаллашга қаратилган бўлиб олий ўқув юртларида ўқишни давом эттиришга тайёргарлик кўради. Академик лицейдаги таълим-тарбия жараёнининг самарадорлиги битирувчиларнинг олий ўқув юртларига ўқишга кириши билан ўлчанади.
Академик лицейлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг бир йўналиши саналсада, ўқувчиларга касб-ҳунарга нисбатан кўпроқ фан соҳасидан билим бериш вазифасини муваффақиятли ҳал этишни ўзларининг олдига мақсад қилиб қўйгани амалиётда ўз исботини топмоқда.