Мавзунинг долбзарблиги. Республикамиз Президенти И.А.Каримов “Туркистон” газетаси мухбири саволларига жавоб берар экан, ўзбек халқи маънавий қадриятлари билан жаҳондаги бошқа халқларнинг маънавий-маданий қадриятлари ўртасидаги уйғунлик ҳақида, уларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш мумкин эмаслиги ҳақида гапириб, шундай деган эди: “Умуминсоний қадриятларни ижодий ўрганиб, ўз заминимизга татбиқ этиш лозим. Шу билан бирга миллий ўзига хослигимизни, асрлар синовидан ўтган анъаналаримизни, ҳамиша иймон-эътиқод билан яшаш каби ҳаётий тамойилларимизни ҳам сақлаб, юксалтириб боришимиз зарур”.