Электр узатиш линияларнинг, тортиш генераторларнинг, тепловоз ва электровоз двигателларининг, темир йўл автоматикаси электр таъминоти аппаратларининг, тортувчи нимстанциялар трансформаторлари ва тўғрилаш агрегатларининг ҳамда электрлашган темир йўл электр таъминотидаги бошқа қурилмаларнинг иш режимларини назорат қилиш ва бошқариш катта ток датчиклари (КТД) ёрдамида олинадиган ахборотларга асосланган. Ушбу датчикларнинг сезгирлигини ошириш ҳамда уларнинг барқарор ишлашига эришиш темир йўл автоматикаси электр таъминоти ва электрлашган темир йўл электр таъминоти қурилмаларининг
иш режимларини автоматик назорат қилиш ва бошқариш тизимларини қўллаш самарадорлигини ошириш имкониятини беради.