Мавзунинг долзарблиги. Ўзбек халқининг турмуш тарзи кейинги йилларда мисли кўрилмаган даражада ўзгарди. Эндиликда, бугунги кун кишиси яхши ҳаёт кечириш, мулоқотнинг гўзал намуналарини намоён этиш, энг муҳими, воқеликни эстетик ўзлаштиришнинг ўзига мос йўлидан бормоқда. Бу айни пайтда, мусиқий маданият ривожига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда.