Ўзбекистонда истиқлол йилларида жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳаларини ислоҳ қилиш йўлида улкан ишлар амалга оширилди. Юртимиздаги туб ўзгаришлар жараёнида миллий анъана ва қадриятлар эътиборга олиниб, дунёнинг энг самарали тараққиёт моделлари тажрибасини кузатиб, демократик тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди.