Аналитик кимё фанни муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга. Ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай тармоғида, айниқса озиқ-овқат саноати маҳсулотларини идентификациялаш яъни сифат таркибини назорат қилиш , сўнгра миқдор таркиби аниқлаш аналитик кимёсиз бажарилмайди.Услубий кўрсатмада сифат анализининг ҳар бир боби бўйича қисқача назарий асослар, масалалар ечишга доир намуналар, назорат саволлари, мустақил ечиш учун масалалар, илова қисмида доимий катталиклар келтирилган жадваллар берилган.