Адабиётшунос олим Баҳодир Раҳмоновнинг ушбу китоби бадиият олами осмонида юлдуздай чарақлаган ижодкорлар ҳақида. Улар нафақат ўзбек, балки турли миллат вакиллари. Юксак талант умуминсоний бўлади. қолаверса, нур барчага баробар. Шу боис ҳар қандай истеъдод ўзбек китобхонлари учун ҳам қадрли. Муаллиф улар ижодига, аввало, чуқур илмий таҳлил асосида ёндашади ва бадиийлик замиридаги мазмун ва ғояларни маҳорат билан очиб беради.