Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Ҳозирда мунтазам, узлуксиз ишлайдиган ахборот тизимларисиз ҳаётимизни тасаввур этиб бўлмайди. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: «..юқори технологик телекоммуникация тармоғини ривожлантириш биз учун муҳим стратегик аҳамиятга эга. Бугунги кунда ҳаётимизни компьютер техникаси, ахборот технологиялари, Интернет, мобиль телефон алоқаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди» . Бу эса, ўз навбатида ахборот тизимларини узлуксиз ишлашини ва соҳада хавфсизликни таъминлашни талаб этади.