Ушбу услубий кўрсатма «Қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш, сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси» йўналиши талабалар учун мўлжалланган бўлиб, шу соҳада чоп этилган ўқув дастури асосида ёзилади. Ҳар бир лаборатория иши 2 соатга мўлжалланиб, жами 23 та лаборатория ишини ўз ичига олади. Услубий кўрсатма стандарт қоидаларига риоя қилинган ҳолда тегишли жадвал, диаграмма ва расмлар билан тўлдирилади.