Ҳозирги даврда Марказий Осиёда стратегик барқарорликни таъминлаш, минтақада интеграцион жараёнларни кучайтириш, бу ҳудудда жойлашган давлатларнинг иқтисодий, сув- энергетик, экологик муаммоларининг ечимни топишда якин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қуйиш ва мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади. Шулардан айниқса, Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни сақлашда минтақа давлатларининг ҳамкорлиги зарурдир. Сўнгги йиллар мобайнида Ўзбекистон минтақада хавфсизликка эришиш ва узоқ муддатли ҳамкорлик йўлида ўзаро оқилона муросага тайёр эканлигини бир неча бор исбот қилди.