Бугунги кунга келиб бутун жаҳонга хавф солаѐтган диний экстремизм ва халқаро терроризмни келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири диний мутаассибликдир. Ушбу муаммо Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти каби кўплаб халқаро, минтақавий, хусусан, ҳар бир давлатнинг қонунчилик, ижроия ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, шунингдек нодавлат ва жамоатчилик ташкилотлари учун ўта муҳим вазифага айланди.