VII-XIII асрлар мусулмон Шарқ халқлари оғзаки анъанадаги касбий мусиқаси дастон(мусиқа назариясида) ёки парда(шеърият ва мусиқа амалиётида) тизимлари
асосида шаклланган. Ўрта Осиё, Эрон ва араб халқлари мусиқасида муттасил давом этган ўзаро таъсир ва алоқа жараёнлари натижасида ушбу халқлар учун умумий бўлган вокал(савт, ғино, амал, муламмо, қавл ва бошқалар) ва чолғу(равошин, пешрав каби) турлари вужудга келган.