Б.Раҳмоновнинг мазкур қўлланмаси университет ва педагогика институтларининг филология факультетлари талабаларига мўлжалланган бўлиб, ўқув режадаги "Жаҳон адабиёти тарихи" фанини ўқитишда жуда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Китобда ХХ аср шеърияти тарихида ёрқин из қолдирган оташнафас рус шоири Сергей Есенин ижоди ўзига хос йўсинда, изчил ёритилган. Айниқса, шоир ижодий портрети мухтасар мақолалар асосида берилиши китобнинг ўқимишли, оммабоп бўлишини таъминлаган.