Мазкур қўлланма муаллифининг спорт эстетикасига оид муаммоларнинг тадқиқига оид бир неча йиллик кузатишлари, шунингдек Наманган Давлат университетининг «Жисмоний маданият» факултетидаги амалий фаолияти давомида тўпланган материаллар асосида ёзилган бўлиб, унда ўқувчиларни, айниқса ўсмирларни эстетик тарбиялашда жисмоний тарбия дарсларининг ўрни, унинг эстетик туркумдаги бошқа ўқув фанлари билан алоқалари, спорт эстетикасига оид материаллар берилган. Қўлланмадан умумий ўрта олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари фойдаланишлари мумкин.