Ўлчамларни олиш вақтида одам ўлчамларини олишга халақит бермайдиган – ич кийимда ёки енгил кўйлакда, лойиҳаланаётган буюм билан кийиладиган пойабзалда бўлиши керак. Ўлчамлари олинаётган одам тинч, зўриқмасдан, ўрганган қоматини сақлаб, қўллар туширилган, товонлар бирлаштирилган ҳолда туриб, оёқ учларининг ораси 15-20 см бўлиши керак. Ўлчамлар олиш вақтида одамнинг ҳолати ўзгармаслиги керак.