Мустақиллик туфайли кечаги кунимизга танқидий ёндошиб, асл миллий давлатчилигимиз негизларини аниқлаб, қадимий ва бой сиёсий-ҳуқуқий меросимизни чуқур ўрганиб, янги демократик ҳуқуқий давлат қурилишига татбиқ этиш имконияти пайдо бўлди. Улкан тажрибага эга бўлган миллий давлатчилигимизнинг ғоявий, сиёсий ва ҳуқуқий асосларини теран илмий тадқиқ этиш, бугунги кунда долзарб муаммолардан биридир.