Марказлаштирилган иситиш тизимидан фойдаланилганда турли носозликлар вужудга келади. Шу туфайли тизимнинг ишлаш жараёни бузилади. Тизимдаги сув сатхини рухсат этилгандан пасайиб кетиши, ҳаво тиқинлари ва ифлосликларни йиғилиб қолиши, етарли даражада сув циркуляциясини бўлмаслиги, ҳаво чиқариб юборувчи ускуналарни носозлиги, уланган ва арматура ўрнатилган жойлардан сувнинг силқиб чиқиши носозликлар жумласига киради.