Ҳозир давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози дунё мамлакатларининг молия-банк тизимига, реал сектор корхоналари фаолиятига жиддий таъсир кўрсатди. Ушбу салбий таъсирнинг оқибатларига барҳам бериш бюджет, фискал ва монетар сиёсатларнинг мазмунига, тактик мақсадларига сезиларли даражадаги ўзгаришлар киритилишига сабаб бўлди.