Бўлажак шифокорлар, улар қайси мутахасисликни эгаллашларидан қатъий назар кўз ёрдамчи аппаратида кўп учрайдган касалликларни билишлари зарур. Бу қовоқ ва ёш бези, ёш ўтказувчи йўллари касалликларидир. Ҳозирги талабаларнинг аксари кўпчилиги бўлажак умумий амалиёт шифокорлигига тайёрланаётганлари сабабли бу турдаги касалликларга ўз вақтида ташхис қўйиш, даволаш, профилактика ишларини олиб бориш ва учрайдиган асоратларнинг олдини ола билишлари керак, чунки бу касалликларнинг кўпчилиги амбулатория шароитида даволанадилар ва уларнинг бевосита назоратида бўладилар.