Кейинги йилларда олиб борилган археологик изланишлар натижасида водийдаги илк ўрта асрлар даври шаҳарлари (Ахсикет, Поп, Андижон, Қува, Ўш, Косон)нинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари тўғрисида Янги маълумотлар тўпланди. Уларнинг шаҳар сифатида шаклланиши хронологияси анча қадимийлашди. Қуйида диссертант қатор шаҳарларда олиб борган ўз тадқиқотлари асосида аниқлаган даврий тизим хақида сўз юритади.