Ҳозирги кунда, замонавий шароитларда бизнес-режа туза олиш қобилияти тадбиркорликда муваффақиятга эришишнинг гарови ҳисобланади. Таклиф қилинаётган маърузалар матнида бизнес-режа корхонанинг ишлаб чиқариш соҳасидаги стратегияси, унинг моддий-техник ва молиявий (инвестиция) таъминоти ҳамда молиявий натижалари акс эттирилувчи асосий ҳужжат сифатида кўриб чиқилади. Иқтисодий ислоҳотлар ва замонавий бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда инвестицион лойиҳа бизнес-режаси ва корхона бизнес-режаси ўртасидаги фарқларга алоҳида эътибор қаратилади.
Корхона бизнес-режасини, унинг асосий бўлимлари ва кўрсаткичларини тузиш услубияти, корхонанинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, рискларни камайтириш ва бизнесда муваффақиятга эришишда бизнес-режанинг роли кўриб чиқилади.
Ўқув қўлланма иқтисодий мутахассисликлар бўйича таълим олаётган талабалар, аспирантлар ва ўқитувчилар, шунингдек, бизнес-режа масалалари билан қизиқувчи барча шахслар учун мўлжалланган.