Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги асосланиб,тадқиқотнинг ўрганилиш даражаси таҳлил қилиниб, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, даврий чегараси, назарий-методологик асослари, мавзунинг манбавий асослари, илмий янгилиги, амалий аҳамияти, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар, тадқиқот апробацияси, натижаларнинг эълон қилинганлиги, таркибий тузилиши тавсифланган.