Иқтисодиётни эркинлаштириш ва турли мулк шакллари шароитида хўжалик субъектлари фаолиятининг, биринчи навбатда, ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи муносабатларининг эркин рақобат асосида йўлга қўйилиши, шунингдек, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирини камайтириш, бозор субъектлари фаолиятининг ҳар бир имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиш ҳисобига ташкил этилишига эришиш шу кун талабларидан келиб чиқади. Бу жараён ҳақида Республика Президенти И.А.Каримов: “...эски маъмурий-буйруқбозлик, тақсимлаш тизимидан бозор муносабатларига асосланган бошқарув тизимига ўтиш...” иқтисодиётимизни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга деб яна бир бор таъкидлаб ўтдилар.