Ўзбекистонинг мустақилликка эришиши муносабати билан география таълимида ҳам муҳим ўзгаришлар содир бўлди. Мактаб географиясининг мазмуни ва тузилишида таркибий узгаришлар амалга оширилди. Айрим ўқув фанлари ўкув фанлари мактаб дастуридан олиб ташланди, айримларининг мазмуни ўзгартирилди, айрим фанлар янгидан яратилиб, ўқув тизимига жорий қилинди.