Археология тарихнинг таркибий қисми бўлиб, ижтимоий фанлар орасида алоҳида ўрин тутади. «Археология» термини «ар-хайос»—қадимги, «логос»—фан, деган иккита қадимги грекча сўзнинг бирикишидан ташкил топгандир; демак, «археология» қадимги билимлар ҳақидаги фан, деган маънони билдиради.