Инсон соғлом ҳаёт кечириш учун оқилона, ақл-идрок билан овқатланиши, жисмоний тарбия ва спорт, меҳнат ва дам олиш режимини тўғри ташкил қилишни билиши керак. Мана шуларнинг ҳаммаси соғлом яшаш тарзини мужассамлаштиради. Тўғри овқатланиш инсоннинг ўсиши, ривожланиши, соғлиғини тиклаш, кишининг ҳар томонлама тараққий қилиши, узоқ умр кўриши учун асосдир.