Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон манфаатлари, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатини таъминлашга хизмат қилади. Мамлакатимизда бозор муносабатлари тизимини ҳар томонлама мустаҳкамланиши ижтимоий ҳаѐтнинг турли соҳаларини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш, бунда фуқаролик-ҳуқуқий воситалардан, айниқса шартномалардан фойдаланишни мақсад қилиб олган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.