Махсус ўқув курси учун мўлжалланган ушбу услубий рисолада мамлакатимизда давлат ва жамият қурилиши, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, суд-ҳуқуқ тизими, оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга оид назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган маълумот ва материаллар маъруза матнлари, ўқув услубий кўрсатма ва тавсиялар шаклида жамланган.