ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Ишнинг долзарблиги. Мустақиллик қўлга киритилиши биланоқ
Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти
қуриш йўлини танлади. Ушбу вазифаларни ҳал қилиш учун маъмурий-
буйруқбозлик тизимидан мулкнинг турли шаклларига, уларнинг тенг
ҳуқуқлилигига, ҳуқуқий ҳимояланганлигига, даҳлсизлигига таянувчи
муносабатларнинг бозор тизимига ўтиш йўллари белгиланди.
Бозорга ўтиш муқаррар. Бу давр тақазоси, объектив воқеликдир. Айни
вақтда бозорнинг ўзи асл мақсад эмас, балки янги қадриятларни
шакллантириш, кишилар фаровонлигининг сифат жиҳатдан янги босқичига
эриш усули, воситасидир1. Бунда Ўзбекистоннинг банк-кредит тизими
бизнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий хаётида алохида ўринга эга.
Банк тизимини қўллаб қувватлаш, модернизациялаш, техник янгилаш ва
ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, инновацион технологияларнинг кенг
жорий қилиниши — инқирозни олдини олишнинг ва Ўзбекистоннинг дунё
бозорининг янги марраларига чиқишининг ишончли йўлидир2.