Эриш жараёни қўшимча эритувчининг хоссалари ўзгариши билан боради, яъни буғ босими, қайнаш ва музлаш температураси ўзгаради. Учувчан бўлмаган модданинг эриши, одатда, эритмага нисбатан эритувчининг тўйинган буғ босимини камайишига ҳамда унинг қайнаш ҳароратини кўтарилишига ва музлаш ҳароратининг пасайишига олиб келади.