Мустақиллик шароитида жамиятдаги янги ўзгаришларни амалга ошириш жараёнида, жамият аъзоларини эркин, демократик тафаккур ва миллий ғоя руҳида тарбиялаш вазифаларини бажаришда тарих фанининг аҳамияти ортиб бормоқда. «Албатта ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди».