Косметик ва парфюмерия препаратлари технологияси

Косметик ва парфюмерия препаратлари технологияси
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Uslubiy qoʻllanma
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilan vaqti:
2021-04-13 14:07:40
Саноат фармацияси талабалари учуни учун мўлжалланган ушбу услубий кўрсатма 34 та мавзудан ташкил топган бўлиб, “Косметик ва парфюмерия препаратлари технологияси” фанига бағишланган. Берилган курс иши мавзулари устида талабалар IХ-Х семестрда ишлаб, сўнгра кафедранинг қарори билан тузилган, хайъат аъзолари олдида ҳимоя қилиб топширадилар. Талабаларга мавзу IХ семестр бошида тақсимлаб берилади. Ҳар бир мавзу зарварақ, кириш, адабиётлар шарҳи, тажриба қисми, хулоса, адабиётлар рўйхатидан ташкил топган бўлиши керак. Услубий кўрсатмада МТҲ ва адабиётлар рўйхати рақамланган ҳолда келтирилган бўлиб, ҳар бир мавзудан сўнг эса тегишли адабиётларнинг рақамлари берилган. Талаба фойдаланган адабиётлар рўйхатини Давлат стандарти бўйича келтириши керак. Курс ишини бажариш вақтида шароитга қараб раҳбар режага қисман ўзгартиришлар киритиши мумкин. Бунинг афзаллиги шундан иборатки, битта мавзуни қайта-қайта такрорланишини олдини олиш мумкин бўлади. Курс иши қўлёзма ҳолида 15-20 саҳифани ташкил қилиши керак. Ишни бажариш давомида раҳбар талабага мунтазам равишда машварат олиб боради. Талаба курс ишини расмийлаштириб бўлганидан сўнг имзо чекиб ҳимоя учун топширади. Курс иши 100 балли системада баҳоланади. Изоҳ. Курс ишини мавзуси кафедра журналида қайд этилган тартиб рақамга тўғри келиши керак. Курс ишини мавзуси ўзгартирилмайди. Ўзгартириш фақат кафедра мажлиси қарори билан амалга оширилиши мумкин.

Дабавлено : 2021-04-13 14:07:40

Этот категорий

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти

Бухгалтерский учет и аудит

Қарақалпақ тилинде теңлес еки компонентли фразеологизмлер oқыў - методикалық қолланба

Ижтимоий-маданий фаолиятда сценарийчилик

Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш