Доривор ўсимлик хом-ашёси бутун, қирқилган, янчилган, кукун, қирқиб прессланган ҳолда, сигарет ва брикет шаклида бўлади. Хом-ашё қандай ҳолда ёки қандай шаклда бўлишидан қатъий назар у қуритиш, идишларга жойлаш, юклаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш каби жараёнларда табиийки, қисман бўлсада майдаланади.