Мазкур маърузалар матни биотехнология ва саноат фармацияси йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш ўқув режасига кўра “Кимёвий жараёнлар энерготехнологияси” ва “Энерготехнология” фани бўйича тузилган намунавий дастур асосида тайёрланган. Маърузалар матнида фаннинг мохияти ва вазифалар, иссиқлик техникасининг, техник термодинамика ва энерготехнологиянинг асосий қонуниятлари, фармацевтика ва кимё саноатида ишлатиладиган жихозлар, уларнинг турлари, тузилиши, ишлаш тартиби, уларни хисоблаш ва назорат қилиш усуллари хақида маълумотлар берилган. Бу фан ўқув режасига кўра биотехнология йўналиши талабалари учун 3-семестр давомида ўқитилиб 18 соатга мўлжалланган маъруза дарслари, 30 соатни ўз ичига олган амалий машғулотларни, 6 соатга мўлжалланган лаборатория машғулотлари ва ___ соат хажмдаги мустақил таълим дарсларидан иборат. Шунингдек ўқув режасига кўра саноат фармацияси йўналиши талабалари учун 4-семестр давомида ўқитилиб 18 соатга мўлжалланган маъруза дарслари, 12 соатни ўз ичига олган амалий машғулотларни, 6 соатга мўлжалланган лаборатория машғулотлари ва ___ соат хажмдаги мустақил таълим дарсларидан иборат. Маърузалар матнини тайёрлашда асосан кейинги йилларда Россия ва хамдўстлик мамлакатларида чоп этилган шу фанга оид адабиётлардан фойдаланилган.