Мактаб тасвирий санъати ўқув фани бўйича ҳам давлат таълими стандарти асосида унинг ўқув дастури ва ўқитиш консепцияси ишлаб чиқилди. Шулар асосида мактаб тасвирий санъатни ўқитиш технологияси ва уни янги педагогик технология асосида ўқитиш борасида махсус кузатувлар тажрибалар ва тажрибакор методист тасвирий санъат ўқитувчиларининг иш тажрибалари ўрганилиб, улардан тегишли илмий хулосалар чиқарилди.