Курс иши талаба фаолиятининг муҳим ва мураккаб шаклларидан бири бўлиб, она тили методикаси курсига оид билимлар системасини мустақил ўзлаштиришни таъминловчи самарадор иш турларидан ҳисобланади. Курс иши ёрдамида талабаларнинг билими, кўникма ва малакалари, шунингдек, педагогик тайёргарлиги, илмий-методик фикрлаши, амалда кўрган ва билганларини умумлаштириш кўникмалари синаб кўрилади.