Арилалкиламин ҳосиласига эфедрин, анаприлин; оксифенилалкиламин ҳосиласига адреналин гидротартрат, норадреналин гидротартрат, изадрин, мезатон; оксифениламиноалифатик кислота ҳосилаларига леводопа, метилдопа; нитрофенилалкиламин ҳосилаларига левомицетин, левомицетин сукцинат, левомицетин стеарат; йод сақлаган арилалифатик кислоталарнинг ҳосилаларига йопаной кислотаси, триомбрин, триоидин, трийодтиронинлар киради.
Бензолсульфаниламид ҳосилалари: стрептоцид, эрувчан стрептоцид, сульгин, сульфацил натрий, уросульфан, норсульфазол, этазол, фталазол ва бошқалардан иборат.