Ушбу услубий кўрсатма Касб таълми («Транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш») таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, у шу йўналишни Давлат таълим стандарти, ўқув режаси ва фан дастури асосида тайёрланган.
Мазкур услубий кўрсатма талабаларнинг «Илмий тадқиқот асослари» фани бўйича оралиқ ва якуний баҳолаш учун тавсия этилади. Мазкур кўрсатмалар талабаларнинг «Илмий тадқиқот асослари» фани бўйича олган назарий ва амалий билимларини тажрибада мустаҳкамлаш, кўриш ва тушиниш ҳамда талабаларни адабиётлардан фойдаланиш кўникмасини яратиш имкониятини ҳосил қилади.