Замонавий эпидемиологик маълумотларга кўра руҳий касалликларнинг тарқалиши ҳар минг аҳолига 25-33дан туғри келади. Лекин аслини олганда бу кўрсаткичлар бундан ҳам кўпроқ. Америкали олимлари аниқлашича, (1996й.) руҳий бузилишлар фақат 18% кишиларда кузатилмайди, 50-58% кишиларда чекланган ёки ўта билинмайдиган руҳий бузилишлар аниқланган, 28% кишиларда эса руҳий бузилишлар аниқ кўриниб туриши аниқланди, бу беморлар психиатр ёрдамига муҳтож.