Ўқув-услубий мажмуада “Халк амалий безак санъати” фанининг хозирги кундаги ўрни, бошқа фанлар билан алоқаси, ривожланиш босқичлари ва амалий безак санъатининг турлари тўғрисида тўхталган. Ганчкорлик, ёғоч, тош, суяк ўймакорликлари, наққошлик, кулолчилик, пичоқчилик, зардўзлик, мисгарлик ва гиламчилик санъатлари тарихи, уларда ишлатиладиган асбоб ва материаллар хамда тайёрлаш технологияси бўйича маълумотлар келтирилган.