Ўзини мустақил фикрига эга бўлган ҳар жиҳатдан чуқур ва кенг объектив хулосалар чиқара олувчи, табиат ва жамият ўзгаришларига, воқеликларга тўғри муносабат билдира оладиган ёшлар шахсини шакллантириш бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги даврда ўсмирларни тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари, қонуниятлари, имкониятлари, хатти-ҳаракатлари мотивларининг ифодаланиши ва вужудга келишнинг мураккаб механизмлари мавжуд.