Ушбу маъруза матнлари намунавий дастур асосида тузилган бўлиб, институтларнинг 5А140102 йўналишдаги магистрлари учун ўқитиладиган “Компьютер турлари” фани бўйича бўлажак фан ўқитувчиси эгаллаши керак бўлган қуйидаги билим ва кўникмаларни ўз ичига олади: комьютер тармоқлари ва уларнинг турлари, маълумотларни узатиш усуллари, локал ҳисоблаш тармоқлари, глобал ҳисоблаш тармоқлари, бугунги куннинг энг қулай ва самарали компьютер тармоқларидан бири Internet, унда ишлаш, шахснинг таълим-тарбияси ва ривожланишида Internetнинг роли, Internetда мулоқот маданияти, ундан самарали фойдаланишматн ва график ахборотларни тайёрлаш ва уларга ишлов бериш технологияси, мультимедиа технологияси тармоқ технологиялари, масофавий таълим ва бошқа кўпгина фойдаланувчилар билиши керак бўлган асосий мавзуларни ўз ичига олган.