Маъруза матнда пахтани ва кимёвий толаларни қайта тарашга тайёрлаш, қайта тараш, маҳсулотни чўзиш, қўшиш жараёнларининг назарияси баён этилган. Ушбу жараёнларни бажаришда ишлатилаётган машина ва механизмларнинг тузилиши, уларнинг бажараётан ишлари батафсил ёритилган. Тўқимачилик маҳсулотларида пайдо бўладиган ва уларнинг сифатини пасайтирадиган маҳсулот нотекислиги, уни йўқотиш усулларига эътибор қаратилган.