Енгил атлетика – юриш, югуриш, сакраш ва улоқтириш машқларидан иборат спорт туридир. Махсус жисмоний тарбия ўқув юртларида эса енгил атлетика мазкур спорт турининг назариясидан, Амалий ишларидан ҳамда уни ўқитиш методикасидан иборат дарс, шу соҳада илмий тадқиқотлар ўтказиладиган фандир. Қадимий юнон сўзи “атлетика” ўзбек тилида “кураш” машқ деган маънони билдиради. Қадимий Юнонистода кучлилик ва чаққонликда мусобақалашган кишиларни атлетлар деб атар эдилар. Ҳозирда эса жисмоний камолотга етган кучли одамларни атлет дейилади.