Маълумки, узок ўтмишга эга бўлган ўзбек халки таълим-тарбияга оид бой меросга эга бўлиб, авлодларда инсонпарварлик, камтарлик, меҳнатсеварлик, дўстлик, меҳр-оқибат, биродарлик, одоблилик каби умуминсоний фазилатларни тарбиялаб келган. Шарқ мутафаккирларининг таълим-тарбияга оид асарлари ҳам ана шу бой мероснинг туб негизини ташкил этади. Лекин, мустабид тузум даврида бу дурдона асарлардан, ундаги одоб-аҳлоққа оид инжуга баробар фикрлардан етарлича фойдалана олмадик.