Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан бошлаб ўтган қисқа вақт ичида ўзбек халқи сиёсий - ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларда катта ютуқларга эришди; ўз тарихига янгича тафаккур асосида ёндошиш, улуғ аждодлар қолдирган бой маданий, маънавий меросни ўрганиш шарафига муяссар бўлди, миллий ғурури қайта тикланди; республикада илм-фан, жумладан педагогика фани янги тараққиёт босқичига кўтарилмоқда; ўтмишдаги педагогик тафаккур даҳоларининг шуҳратини тиклаш, уларнинг ғояларини халқ ҳаётига тадбиқ этишдек улуғ ишлар амалга оширилмоқда.