Кундалик ҳаётимизда биз кўплаб муносабатларга киришамиз. Эрталаб туриб, электр энергияга, сув оқавага, иссиқ ва совуқ сувга, газга мурожаат қиламиз, ишга ёки ўқишга отланганимизда, транспортга чиқамиз, умумий овқатланиш маскан¬ларига кириб овқатланамиз, кино, театр ва стадионларга кириб маданий хордиқ оламиз, турли корхона, ташкилот ва муассасаларга мурожаат этамиз.