Уйғур адабиёти, жаҳоннинг ҳамма адабиётларида бўлганидек, асрлар давомида ўзига хос анъаналарига сайқал бериб ривожланиб келди. Шарқий Туркистоннинг Кошғар, Ёркент, Хўтан ва Урумчи каби катта нуфузга эга бўлган маданий-адабий марказларида сўз санъатининг равнақи билан уйғур адабиётининг кўплаб мумтоз анъаналари шаклланди ва улар авлоддан-авлодга ўтиб, нодир бадиий обидаларда ўзини намоён қилиб турибди