2008 йил мобайнида юртимизда 661 мингга яқин, жумладан, кичик бизнес соҳасида — 374 мингта, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида — қарийб 220 мингта, касаначилик ҳисобидан эса — 97 минг 800 та янги иш ўрни яратилди. Албатта, иш ўринлари сонини кўпайтиришда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ва кенгайтириш муҳим ўрин тутади.