Бадиий адабиётда тасвирлангувчи инсон қалби ва онгида рўй бераётган эврилиш, ўзгаришларнинг сир-синоатларини, сабаб-оқибатларини, уларнинг жамият равнақи, замондош камолотидаги ўрнини, бинобарин, шуларни юзага чиқарувчи ёзувчи маҳоратини зуғумли сиёсат ва мафкура эмас, умумбашарий, инсонпарвар мезонлар, миллий қадриятлар асосида, бадиий ижодиётнинг ички қонуниятларига асосланиб ўрганиш, тадқиқ этиш лозимлиги бугунги адабиётшунослик олдига янги-янги вазифалар қўйди.